Ўзбекистонда 19 август куни 594 кишида коронавирус аниқланди. 5 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 19 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 112 (+144) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 128 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 16 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Мамлакатда 19 август куни 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 248 нафарга етди. 19 август куни Тошкент шаҳрида яшаган 4 нафар, Андижон туманида яшаган, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанган 1 нафар — жами 5 нафар бемор вафот этди.

  • Биринчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 79 ёшли М.К. (аёл) вафот этди.
  • Иккинчи ўлим: Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли А.К. (эркак) вафот этди.
  • Учинчи ўлим: Андижон туманида яшаган, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанган 48 ёшли М.Х. (эркак) вафот этди.
  • Тўртинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 83 ёшли Л.Б. (аёл) вафот этди.
  • Бешинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 57 ёшли А.Х. (эркак) вафот этди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 112 нафар бемордан 32 944 нафари соғайиб, коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 920 нафар бемордан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Ўзбекистонда 591 кишида коронавирус аниқланган. 5 нафар бемор вафот этган.

Янгиликлар