Ўзбекистонда яна 721 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди

Ўзбекистонда 19 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 721 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра беморларнинг:

  •  424 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 142 нафари Тошкент вилоятида;
  • 79 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 25 нафари Наманган вилоятида;
  • 15 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 13 нафари Хоразм вилоятида;
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 5 нафари Жиззах вилоятида;
  • 4 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Маълумот учун, мамлакатда жами 32 994 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

 

Янгиликлар