Ўзбекистонда 20 август куни 581 кишида коронавирус аниқланди. 6 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 20 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 693 (+146) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 123 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатда 20 август куни 581 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 254 нафарга етди. 20 август куни Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 1, Тошкент вилоятида ҳам 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
- Биринчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 65 ёшли К.К. (эркак) вафот этди.
- Иккинчи ўлим: Мирзо Улуғбек туманида яшаган 54 ёшли И.М. (аёл) вафот этди.
- Учинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 60 ёшли З.Г. (аёл) вафот этди.
- Тўртинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 72 ёшли А.Т. (эркак) вафот этди.
- Бешинчи ўлим: Янгийўл туманида яшаган 68 ёшли М.Б. (аёл) вафот этди.
- Олтинчи ўлим: Термиз шаҳрида яшаган 68 ёшли Р.Б. (эркак) вафот этди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 693 нафар бемордан 33 442 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3997 нафар бемордан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, 19 август куни Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус аниқланган. 5 нафар бемор вафот этган.