Бухорода январь—сентябрь ойларида 2 мингдан ортиқ жиноят содир этилган

Бухорода январь—сентябрь ойларида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган чора-тадбирлар натижасида 2 мингдан ортиқ жиноят содир этилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Теz News»га хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бухоро вилоятида 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоят ҳудудида содир этилган 2013 та жиноятнинг:

  • 1983 таси ёки 98,29 фоизи фош этилди, суд ва тергов органларидан яширинган 64 нафар шахслар ушланди ва 7 нафар бедарак йўқолганлар топилиб, оиласига қайтарилди;
  • 37 нафар шахс томонидан содир этилган 33 та коррупция ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар аниқланиб, улар оқибатида етказилган 181 миллион сўм миқдордаги зарар ундирилиши таъминланди;
  • 29,9 килограмм наркотик воситалари, шунингдек, турли ёт ғояларни тарғиб этишда фойдаланилган 6 та адабиётлар, 40 та варақа ва 19 та уяли телефон аппаратлари олинди;
  • 15 дона қурол ва 15 дона ўқ-дориларни фуқаролар ўз хоҳиши билан топширди, 31 нафар фуқаро эса 32 дона қурол ва 14 дона ўқ-дорини ноқонуний сақлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилди;
  • 5 нафар ҳужрада қатнашган, 23 нафар чегара қоидаларини бузган, 6 нафар одам савдоси жиноятини содир этган шахсга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

Вилоят миқёсида 96 мингдан ортиқ фуқаро иштирокида 216 маротаба ўтказилган оммавий тадбирлар давомида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги тўлиқ таъминланди. Бундан ташқари, аввалги йиллар содир этилиб очилмасдан қолган жами 94 та (аввалги йиллардан 54 та, 2020 йилдан 40 та жиноят) жиноятнинг фош этилишига эришилди.

Аввалроқ Бухорода 2020 йилда 237 нафар шахсга фуқаролик берилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар