Ўзбекистон ҳудудида 21 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати маркази 21 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–10 даража совуқ, кундузи 0–2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража совуқ, кундузи 2–3 даража совуқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Aндижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 5–10 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар