Машҳур ошпаз Нусрет 13 ёшли ўзбек блогерига тилла стейк тайёрлаб берди — видео

Интернетда машҳур ошпаз Нусрет Гўкче Дубайдаги «Nusr-Et» ресторанида 13 ёшли ўзбек блогери Aмирбек Шадмановга тилла стейк тайёрлаб берди. Бу ҳақда «Tabloid» хабар берди.

Коллаж: «Tez News»

Блогер Instagram story’ларининг бирида кечки овқатда учрашган турк ошпазининг маҳоратидан ажабланганини айтиб ўтган.

Маълумот ўрнида, ошпаз Нусрет Гўкче «Nusr-Et» номли ресторанлар тармоғининг асосчиси ҳисобланади. У интернетда 2017 йилда оммалашган видеосидан сўнг танилган. Видеода ошпаз стейкни пичоқ билан қандай қилиб кесишни ва идишга ўзининг услубида туз сепгани кўрсатилган. 48 соат ичида ушбу видеони 2,6 миллион киши томоша қилган.

Шунингдек, Aмирбек Шадманов — Intstagram’да қисқа story’ларни жойлаштирадиган ўзбекистонлик ёш блогер. Унинг ижтимоий тармоқдаги аудиторияси 1,2 миллион обуначидан ошган.

Aввалроқ Instagram’да Aсал Шодиеванинг келишган қомати муҳокама қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ўзбек шоу-бизнес вакиллари Instagram’даги рекламадан қанча даромад олиши маълум бўлганди.