Олот–Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланади — Президент

Шавкат Мирзиёев Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркор туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди. Учрашувда Президент Олот–Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланишини маълум қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари учрашувда маҳаллий аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, Олот–Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланишини маълум қилган.

Шунингдек, учрашувда Жаҳон банки иштирокидаги Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 139 миллион долларлик лойиҳа якунланиб, 265 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланиши айтилган. Бу икки туманда 30 йилда ичимлик суви таъминоти 17 фоиз бўлган, жорий йилда бу кўрсаткич 90 фоизга етади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бугун бутун мамлакатда уйғониш даври. Лоқайдлик, ўзибўларчилик билан ўзгариш бўлиб қолмайди. Халққа шароит яратиш, ташаббускорларга кўмаклашиш, тинимсиз интилиш ва меҳнатгина натижа келтиради», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди ва табиий офатдан зарар кўрган аҳоли билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

Маълуот ўрнида,Президент ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрган.