Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь, пайшанба куни ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилдаги республика ҳудудлари бўйлаб илк ташрифи Бухоро вилоят амалга оширилмоқда. 2020 йил якунида эса Президент Хоразм вилоятига борган эди. Хусусан, Хоразмда 100 та кўп қаватли уй қуриш бўйича топшириқ берган ҳамда Урганчда қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрган.

Янгиликлар