Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди — фото

Шавкат Мирзиёев 12 декабрь, шанба Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг вилоятга ташрифидан асосий мақсад ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилашдан иборат.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этиши ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олгани хабар қилинган.

Янгиликлар