Президент Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди (фото)

Шавкат Мирзиёев 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалингани тасдиқланганди. 25 июль куни унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тез орада Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилганди. Кейинроқ Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар берилди. Муса Ерниязов 31 июль куни вафот этган.
Aввалроқ ССВ Муса Ерниязовнинг коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганини тасдиқлаган ва Қорақалпоғистон ССВ унинг ўлими сабабини маълум қилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Жўқорғи Кенгес раисининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Янгиликлар