Президент Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 2 октябрь, жума куни Нукус шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов 31 июль куни вафот этган. Кейинчалик Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ўлими сабабини маълум қилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 1 август куни Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимида иштирок этиш учун Қорақалпоғистонга борган. Президент у ерда марҳумнинг қабрини зиёрат қилиб, таъзия маросимида қатнашган.