«200 минг сўмлик банкноталар чиқарилиши режалаштирилмоқда» — Марказий банк раиси

Тошкентда 20 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистонда муомалага киритилиши кутилаётган банкнота ҳақида тўхталиб ўтди.

Маълум қилинишича, 2024 йилга бориб мамлакатда 200 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилиши кўзда тутилган.

«Биз 200 минг сўмлик пул чиқаришни режалаштирганмиз, бу билан биргаликда, муомаладаги нақд пулни оптималлаштиришни амалга оширмоқчимиз. Бизда жон бошига нақд пул кўришида 2017 йилда 489 дона пул белгиси бўларди. Бугунги кунга келиб бу икки мартага тушди.

Мақсадимиз банкноталар структурасини ўзгартириб бориб, нақд пулни одамлар учун қулай тўлов воситасига айлантириб бориш», — деди Мамаризо Нурмуратов.