Самарқандда «Kamaz» юк машинаси ёниб кетди

Самарқандда  21 февраль куни «Kamaz» юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда Zamon хабар берди.

Хабарга кўра, ҳодиса 21 февраль куни соат 11:00 ларда М39 Алмати–Тошкент–Термиз халқаро автомобил йўлининг Самарқанд тумани Чумчуқли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган. Ёнғин юк машинаси симларида содир бўлган ва бу қисқа туташув оқибатида келиб чиққан. ФВБ ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Юк машинасининг кабинаси, мотор қисми ва олд шиналари жиддий зарар кўрган.

Янгиликлар