Қорақалпоғистонда еттинчи синф ўқувчиси ҳомиладор бўлди

Қорақалпоғистоннинг Амударьё туманида еттинчи синф ўқувчиси ҳомиладор бўлди. Бу ҳақда Repost.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Аниқлик киритилишича, 12-сонли мактаб ўқувчиси И.Р. ҳозир ҳомиладорликнинг 23-ҳафтасида.

«Ўқувчининг ҳомиладорлиги мактабдаги режали тиббий кўрик вақтида маълум бўлди», – дейилмоқда хабарда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари қиз учун суд-тиббиёт ва суд-психиатрия экспертизасини тайинлади. Шунингдек, ҳодиса гувоҳлари, томонларнинг ота-оналари, ўқув муассасалари раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар