Қирғизистонлик йигит Ўзбекистондаги банк картадан 10 млн сўм ўғирлаб, критовалютага алмаштириб юборди

Андижон вилоятида яшовчи криптo-активлар билан шуғулланувчи фуқаро наманганлик бошқа бир фуқаронинг банк картасидан 10 миллион сўм маблағ ўғирлади.

Маълум бўлишича, Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 20 ёшли А.С. ариза билан мурожаат қилиб, банк картасидаги 10 миллион сўмга яқин маблағ ўғирланганини маълум қилган.

Таъкидланишича, ў рганишлар давомида номаълум фирибгар томонидан А.С.нинг банк картасидаги пуллар Андижон вилоятида яшовчи, крипто-активларни олиш-сотиш билан шуғулланувчи 21 ёшли Ж.А.нинг банк картасига ўтказилгани маълум бўлган. У эса ушбу маблағни дастлаб криптовалютага айлантириб, ўзининг ҳисобидан ушбу эквивалентдаги 800 АҚШ долларига яқин маблағни номаълум фирибгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган.

Маълум қилинишича, oлиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу ноқонуний ҳаракатни Қирғизистон Республикаси фуқароси — 24 ёшли О.С. Бишкек шаҳридан туриб амалга оширган. Ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар