Наманган шаҳрида 2 та юк машинаси тўқнашиши оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этди
Наманган шаҳрида «Kia Bongo» ва «Man nga» юк машиналари тўқнашиши оқибатда ҳайдовчилардан бири касалхонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 октябрь, пайшанба куни соат 14:30 атрофида Наманган—Пунгон йўлининг 62-километрида Наманган шаҳрида яшаган 1981 йилда туғилган фуқаро «Kia Bongo» автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Кейинчалик йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, Пунгон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Уйчи туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Man nga» машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда «Kia Bongo» ҳайдовчиси олган тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Ички ишлар бошқармаси туман тергов бўлими томонидан 15 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Наманган туманида «Cobalt» ҳайдовчиси 4 ёшли болани ва Наманган шаҳрида «Cobalt» ҳайдовчиси 17 ёшли велосипедчини уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Наманган туманида «Damas» ва велосипед иштирокидаги ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчиси вафот этгани ҳамда Қамчиқ довонида «Damas» билан тўқнашган юк машинаси хандаққа тушиб кетгани маълум қилинганди.