Европа мамлакатлари Британия билан авиақатновни тўхтатишни бошлади
Британия коронавируснинг янги тури тарқалиши оқибатида Европанинг қатор мамлакатлари Британия билан авиақатновларни тўхтатмоқда. Ҳозиргача Нидерландия, Италия ва Бельгия Британия билан қатновларни вақтинча тўхтатган. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.
Маълумотларга кўра, Европа мамлакатлари ортидан Кувайт ва Британия билан қуруқликда чегараси бўлган Ирландия ҳам қироллик билан авиақтновларни тўхтатган ҳам Британия билан авиақатновларни тўхтатган. Нидерландия, Италия ва Бельгия Британия билан авиақатновларни ҳозирча 1 январгача тўхтатган. Нидерландия ҳукумати Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларини ҳам «Британияни иҳоталаш» режасига қўшилишга чорламоқда.
Мамлакатлар Британия билан авиақатновларни тўхтатишига сабаб қиролликда коронавируснинг мутацияга учраган янги тури тобора кенг тарқалмоқда. Европа Иттифоқи мамлакатлари эса худди ўтган йили бўлгани каби бу йил бошида ҳам вирус яна тарқалиб кетишидан хавотирда. Шу сабаб қитъанинг қолган мамлакатлари ҳам Бирлашган қироллик билан қатновларни вақтинча тўхтатиш ҳақида ўйламоқда.
Британияда тўртинчи (яъни энг юқори) эпидемиологик хатар даражаси эълон қилинган. Мамлакатда кескин карантин чоралари жорий этилмоқда. Фақат рождетство куни (25 декабр) мамлакатда чекловлар бироз юмшайди. Мамлакатда кескин чекловлар эълон қилингани сабаб вокзалларда тирбандлик кузатилмоқда. Кўпчилик рождетствогача ота-онаси ёки яқинларининг уйига боришга улгуриб қолиш учун поездларга интилмоқда.
Мавзуга доир: Австралияликларнинг мамлакатни тарк этиши тақиқланди
Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус сабабли пойтахт Лондонда максимал чекловлар қўйилишини эълон қилган. Шундан сўнг кўплаб инглизлар Лондонни оммавий равишда тарк эта бошлагани ҳақида хабар берилган эди.