Буюк Британия аҳолиси пойтахтни оммавий тарк этаётганининг сабаби маълум бўлди
Буюк Британияда аҳоли 20 декабрь куни оммавий тарзда Лондонни тарк эта бошлади. «BBC» aҳоли нима сабабдан шаҳaрни оммавий тарк этаётганини маълум қилди.
Хабарга кўра, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус сабабли пойтахт Лондонда максимал чекловлар қўйилишини эълон қилган. Шундан сўнг кўплаб инглизлар Лондонни оммавий равишда тарк эта бошлаган.
Қайд этилишича, Борис Жонсоннинг қатъий чекловлар бошлашини эълон қилганидан бир неча дақиқа ўтгач, одамлар 20 декабрь ярим тунгача Лондон ва унинг атрофидаги туманларни тарк этишни бошлаган. Минглаб одамлар темир йўл станциялари ва аеропортларни тўлдирган ва машиналар кўплиги сабабли кўчаларда тирбандликлар юзага келган. Лондонда кўп транспорт йўналишлари бекор қилинган.
Мавзуга доир: Австралияликларнинг мамлакатни тарк этиши тақиқланди
Шаҳарнинг марказий кўчаларида ҳам дўконлар ёпилишига бир неча соат вақт қолганда аҳоли байрам совғасини олиш учун шошган ва натижада тартибсизликлар юзага келган. Британия ҳукумати томонидан амалга оширилган ушбу ҳаракат коронавируснинг янги турини келтириб чиқарадиган ҳолатлар сони кескин кўпайиб кетишидан қўрқиши туфайли содир бўлган.
Aввалроқ Европадаги 4 та давлат: Италия, Бельгия, Ирландия ва Германияда Рождество сабабли карантин юмшатилиши ҳақда хабар қилинган эди.