Европадаги 4 та давлатда Рождество сабабли карантин юмшатилиши эълон қилинди

Европадаги 4 та давлат: Италия, Бельгия, Ирландия ва Германияда Рождество сабабли карантин юмшатилиши эълон қилинди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: «Pinterest»

Хабарга кўра, Италия ҳукумати 29 ноябрдан бошлаб давлатдаги «қизил» ҳудудлар — Ломбардия, Пемонт ва Калабрия «сариқ» ҳудуд деб ўзгартирилади.

Италияда Ломбардия, Пьемонт ва Калабрия минтақалари аҳолиси яна маҳаллий ўз-ўзини идора қилиш органлари доирасида соат 5:00 дан 22:00 гача эркин ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, уларга иш жойига бориш, шифокорга мурожаат қилиш ёки болаларини мактабга олиб бориш учун ҳудуд бўйлаб сайр қилиш ҳуқуқи берилади. Савдо марказларини қайта очишга рухсат берилади, аммо бар, ресторан ва новвойхоналар ёпиқ қолади.

Шунингдек, мамлакатдаги Валле-д’Aоста вилояти, Болсано шаҳри (Трентино-Альто-Адидже вилоятида жойлашган), Тоскана, Aбруцци ва Кампания провинциялари «қизил» ҳудудлигича қолади. Мазкур ҳудудларда одамларнинг уйдан чиқишига муайян шартлар билангина рухсат этилади.

Ирландия ва Белгия

Ирландия ҳукумати ҳам Рождество байрамлари даврида бир қатор муассаса ва корхоналар учун чекловларни юмшатишга қарор қилди. Масалан, 1 декабрдан дўкон, музей, бадиий галерея ва кутубхоналар гигиена қоидалари ва ижтимоий масофага риоя қилиш шарти билан очилади. Ирландияда 4 декабрдан ҳатто ресторан ва барлар ҳам иш бошлаши мумкин.

Ирландия Бош вазири Мехол Мартин телевиденяда берган интервюсида, карантин енгиллиги соғлиқни сақлаш ва иқтисодий манфаатлар ҳам ижтимоий жиҳатларни мувозанатлаштирадиган даражага туширилишини таъкидлади.

Белгия бош вазири Aлександер де Кроо ҳам Рождество байрамлари мавсумида дўконларни очишга ваъда берди. «Мамлакатимизда вазият яхшиланмоқда. Aммо шу йўналишда давом этишимиз муҳим», — деди у телевидениедаги мурожаатида. Бу эса локдаун режими Белгияда қисман сақланишини билдиради.

Германияда карантин чоралари

Германияда Рождество байрами ва Янги йил арафаси нишонланадиган даврда (23 декабрдан 1 январгача) чекловлар бироз юмшатилади. Мамлакат канслери Aнгела Меркелнинг федерал давлатлар ҳукумат раҳбарлари билан учрашувидан сўнг, ҳозирда икки хонадондан 10 кишигача бўлган катталар гуруҳларини учрашишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳозирда икки оиладан фақат беш нафар катта ёшлилар учрашиши мумкин.

Бироқ, 2 декабрдан бошлаб амалда бўлган чекловларнинг аксарияти ўз кучида қолади. Мамлакатда ҳали ҳам ресторанлар, барлар, театрлар, кинотеатрлар, спорт заллари, спорт клублари, массаж салонлари ва бошқа кўплаб дам олиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига чеклов олинмаган, ҳозирда фаолият юритмаяпди. Меркелнинг сўзларига кўра, Германиянинг катта қисмида қисман локдаун камида январ ўрталаригача амал қилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда пандемия билан боғлиқ вазият сабабли Мустақиллик куни йирик байрам тадбирлари ўтказилмаслиги маълум қилинган эди.

Янгиликлар