Ўзбекистонда 21 август куни 381 кишида коронавирус аниқланди. 6 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 21 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 074 (+128) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 12 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланишлар
Мамлакатда 21 август куни 381 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 260 нафарга етди. 21 август куни Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
- Биринчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак) вафот этди.
- Иккинчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 44 ёшли Р.А. (эркак) вафот этди.
- Учинчи ўлим: Яшнобод туманида яшаган 74 ёшли О.С. (эркак) вафот этди.
- Тўртинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 59 ёшли Г.М. (аёл) вафот этди.
- Бешинчи ўлим: Чилонзор туманида яшаган 69 ёшли Р.М. (аёл) вафот этди.
- Олтинчи ўлим: Зангиота туманида яшаган 47 ёшли Р.Ю. (эркак) вафот этди.
Мамлакатдаги вазият
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 38 074 нафар бемордан 33 989 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 825 нафар бемордан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Ўзбекистонда 581 кишида коронавирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этган.