Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум қилинишича, ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича август ойининг охириги ўн кунлиги учун меъёрий қийматларга яқин бўлган қулай ҳарорат билан асосан очиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Кечалари ҳарорат 12-17 даражададан юқори бўлмайди, ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунлари ҳарорат 27-30 даража атрофида бўлади, иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 31-34 даражагача бироз кўтарилади.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.

Янгиликлар