Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларининг рейтинги эълон қилинди

Таълим инспекцияси томонидан 2019/2020 ўқув йилида республикадаги умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш доирасида назорат ишлари ва сўровномалар ўтказилиб, уларнинг рейтинги аниқланди. Бу ҳақда ЎзA маълум қилди.

Фото: «utro.news»

Хабарга кўра, xалқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда ўтказилган ўрганишлар натижаларига асосан туман ва шаҳарлардаги мактабларда таълим сифати таҳлил қилиниб, уларнинг рейтинги аниқланган. Маълум қилинишича, ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Сирдарё, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятлари қайд этилган. Шунингдек, умумий рейтингда:

  • энг юқори Топ-20 таликка Aндижондан 6 та, Фарғонадан 4 та, Хоразмдан 2 та, Қорақалпоғистондан 2 та, Намангандан 2 та, Бухородан 1 та, Самарқанддан 1 та, Қашқадарёдан 1 та, Сурхондарёдан 1 та мактаб кирган;
  • энг охирги 20 таликка эса Қашқадарёдан 5 та, Сурхондарёдан 4 та, Самарқанддан 3 та, Тошкент вилоятидан 2 та, Сирдарёдан 2 та, Тошкент шаҳридан 1 та, Aндижондан 1 та, Қорақалпоғистондан 1 та, Бухородан 1 та мактаб кирган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2019 йилда илк бор мактаблар рейтинги эълон қилинган.

Aввалроқ Ўзбекистонда ОТМларнинг миллий рейтинги эълон қилингани ҳамда Наманганлик ўқувчилар «Инсон капитали индекси — 2020» рейтингида Ўзбекистон бўйича биринчи ўринни олгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар