Ўзбекистонда 23 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 23 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 10–12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–20 даража, кундузи 34–36 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.

Янгиликлар