Наманган шаҳрида «Damas» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
Наманган шаҳрида 21 сентябрь, душанба куни «Damas» 49 ёшли фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 21 сентябрь куни соат 02:40 ларда Наманган шаҳар «Халқлар Дўстлиги» МФЙ Тўқимачилар кўчасида фарғоналик ҳайдовчи «Damas» автомашинасини бошқариб кетаётган бўлган. Сўнг ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 49 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Наманган шаҳрида мотоцикл ва «Volvo» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Наманган вилоятида «ИЖ-2715» бетон-тўсиққа бориб урилиши оқибатида йўловчи шифохонада вафот этгани хабар қилинган эди.