Наманган шаҳрида мотоцикл ва «Volvo» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Наманган шаҳрида «Remo» русумли мотоцикл олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Volvo» русумли автомашинанинг орқа томонига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 20 cентябрь, якшанба куни соат 18:20 ларда Наманган шаҳар «Порлоқ» маҳалла ҳудудида «Remo» русумли мотоциклини бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хафвсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Volvo» русумли юк автомашинанинг орқа қисмига бориб урилган.
Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ Наманганда «Nexia» ва «Isuzu» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.