Наманганда «Nexia» ва «Isuzu» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Наманган шаҳар Чортоқ кўчасида 2020 йил 7 сентябрь куни «Nexia» ва «Isuzu» автомашиналарнинг тўқнашуви оқибатида йўловчилардан бири тан жароҳати олди. Бу ҳақда Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 сентябрь куни соат 21:10 атрофида Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро «Nexia» автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Isuzu» русумли автомашина билан тўқнашган. Оқибатда «Nexia»да бўлган йўловчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро бош мия чайқалиши, қўшма шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 17 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Пахтачида «Isuzu» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, Норин туманида «Nexia» дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи шифохонада вафот этгани, Фарғона шаҳрида «Matiz» йўл четидаги бетонга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар