Норин туманида «Nexia» дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи шифохонада вафот этди
Наманган вилояти Норин туманида «Nexia» автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарахтга бориб урилиши оқибатида шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, воқеа 11 cентябрь куни тумандаги Хақлобод—Чўча автомобиль йўлининг 7-километрида содир бўлган. Aниқланишича, машина юқори тезлик билан ҳаракатланиб келган ва ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида бош мия ёпиқ жароҳати бош асос суягининг синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 15 сентябрь куни вафот этган.
Аввалроқ Наманганда «Москвич» уриб юборган 51 ёшли пиёда касалхонада вафот этгани, Оҳангаронда «Ваз 2107» пиёдани уриб юбориб, жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.