Самарқандга 17 мингдан зиёд бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб борди (фото)
Самарқанд вилоятига 97 номдаги 17 мингдан зиёд бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб борди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Самарқанд вилоятида ёзувчи ва шоирларнинг 97 номдаги 17 671 дона китоблари мактаб ўқувчиларига совға қилинди. Китоблар орасида «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», «Қизил китоб» ва яна бир қанча ўнлаб адабиётлар бор.
Вилоят «Таълим-таъминот» давлат унитар корхонасида қабул қилиб олинган китоблар туман ва шаҳарлардаги мактабларга тарқатилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 8- ва 45-умумтаълим мактабига китоблар топширилди.
Аввалроқ Самарқандда салкам 700 минг китоб фондига эга кутубхона реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.