Ўзбекистон cентябрь–октябрь ойларида қанча автомобиль экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2020 йилнинг сентябрь–октябрь ойларида хорижга 127,2 миллион доллар қийматидаги 13 310 дона енгил автомобиль экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «upl»

Таъкидланишича, Ўзбекистонда енгил автомобиль экспорти 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 миллион долларга, яъни 66,8 фоизга ошган. Енгил автомобиллар, асосан, Қозоғистонга (11 048 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 109,8 миллион доллар;
  • Украина – 6,4 миллион доллар;
  • Озарбайжон – 6,2 миллион доллар;
  • Россия – 2,2 миллион доллар;
  • Тожикистон – 1,2 миллион доллар;
  • бошқа давлатлар – 1,4 миллион доллар.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга 392,8 миллион доллар қийматидаги 22 228 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида салкам 218 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.