Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Norma» маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, ҳужжатда соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларини бирлаштириш ва унификациялаш таклиф этилади. Ҳужжат 21 боб ва 180 моддадан иборат. Унда соғлиқни сақлаш тизимини ва тиббий ёрдамни ташкил қилиш масалалари ёритилган. Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, соғлиқни сақлаш соҳасидаги тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тартибга солинади.

Кодексда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш механизмларини тавсифловчи бўлимлар мавжуд. Шунингдек, у санитария-эпидемиология назоратини ташкил қилишни тавсифлайди. Бундан ташқари, ҳужжат соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим ва илмий фаолиятни тартибга солиш масалаларини қамраб олган.

Лойиҳа давлат томонидан тартибга солиш, соҳани бошқариш, тиббиёт муассасаларини назорат қилиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги идоралараро ўзаро муносабатлар тартибини ўз ичига олади. Кодексда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш механизмларини тавсифловчи бўлимлар мавжуд. Cанитария-эпидемиология кузатувини ташкил этиш батафсил кўриб чиқилган.

Аввалроқ Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини «бутунлай қайта кўриб чиқиш» кераклигини таъкидлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш органлари бошқарув ходимларига ҳар ойлик устама тўланиши, чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига эса 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилиши ҳақида хабар берилган.