Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини «бутунлай қайта кўриб чиқиш» бўйича йиғилиш ўтказади

Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь, жума куни соғлиқни сақлаш масаласи бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади. Асосий эътибор коронавирусга қарши курашишга эмас, балки соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ қайта ишга туширишга қаратилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, энг кўп саволлар бирламчи фаолият турларига қаратилади. Йиғилиш давомида оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тизимини қайта кўриб чиқиш, кадрларни молиялаштириш ва тайёрлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 3 ноябрдаги қарорига кўра, Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди.

Янгиликлар