Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларига ишга кирган шифокорларга 30 млн сўм пул ва хизмат уйи берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш бўйича йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади. Улар хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади.

Йиғилишда соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинидаги даволаш сифати учун шароит ва кадрлар етишмаслиги айтиб ўтилган. Ходимларни рағбатлантириш, малакаси ва лавозимини оширишга эътибор йўқлиги таъкидланган.

Қайд этилишича, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда 20 мингдан зиёд врачлик штати мавжуд, лекин 12 минг шифокор ишламоқда.
https://www.opulentinvest.com/jdwo8vl93

Чунки бугунги кунда умумий амалиёт шифокори касби тиббиёт олийгоҳлари битирувчилари учун жозибадор эмаслиги айтилган.
https://blog.sepstream.com/8qen1zmhoy

Президент шифокорларга муносиб шароитлар яратиш орқали уларни энг қуйи бўғин — қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникаларга жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини «бутунлай қайта кўриб чиқиш» бўйича йиғилиш ўтказгани хабар қилинганди.

Янгиликлар