Бухорода ҳаракатланиб кетаётган «Жигули» портлади — фото

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 22 декабрь куни 49 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Ваз-21063»нинг газ баллони йўлда кетаётган вақтда портлаб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа 22 декабрь куни соат 17:30 ларда Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчасида содир бўлган. Маълум қилинишича, 1971 йилда туғилган Ж.Р. «Ваз-21063» русумли автомобилни бошқараётиб, Дилкушо кесишмасига етган вақтида транспорт воситасининг газ баллонида чақнаш содир бўлган.

Қайд этилишича, чақнаш натижасида ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиши мақсадида шифохонага олиб кетилган. Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Фото: Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда юк машинасига бориб урилган «Nexia»даги 6 киши ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда таъмирланаётган йўлда «Cobalt» ағдарилиб кетиб, ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Янгиликлар