Наманганда юк машинасига бориб урилган «Nexia»даги 6 киши ёниб кетди

Наманган вилоятида юк машинасига бориб урилган «Nexia» ичида бўлган 6 киши ёниб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 16 декабрь куни соат 16:30 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги чорраҳада 1974 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. «Маn» русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб, чорраҳадан ўтаётган 1978 йилда туғилган ҳайдовчи Н.М. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобиль билан тўқнашган.  Оқибатда ёнғин содир бўлиб, «Nexia» автомобилда бўлган 42 ёшли ҳайдовчи, ҳайдовчининг 39 ёшли хотини ва уларнинг 10, 13 ёшли фарзандлари, 34 ёшли йўловчи ҳамда 7 ёшли бола вафот этган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қамчиқ довонида 13 та машина иштирокида бир нечта ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда таъмирланаётган йўлда «Cobalt» ағдарилиб кетиб, ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Янгиликлар