Қамчиқ довонида 13 та машина иштирокида бир нечта ЙТҲ содир бўлди — фото

Қамчиқ довонида 13–14 декабрь кунлари 13 та турли русумдаги автотранспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисалари содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 13 декабрь куни соат 19:00 дан 14 декабрь куни соат 9:00 га қадар A-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 258, 259 ва 265-километр ҳудудларида жами 3 та ҳолатда 13 та турли русумдаги автотранспорт воситаларининг музлама йўлларда бошқарувни йўқотиши йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини бартараф этган.

Юзага келган вазиятлар оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматила

«Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини ва хушёрликни йўқотмасликларини сўраб қолади», дейилади хабарда.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Жиззахда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир қанча машиналар қор остида қолиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда 20 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетгани хабар қилинган.

Янгиликлар