Навоийда бир нечта юк ва енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Навоий вилоятининг Навоий—Зарафшон йўлида бир қанча юк ва енгил автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳозирча мазкур ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинмаган.

Видеога асосан, йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобиллардан бири Бухоро вилоятига тегишли. Шунингдек, видео остига «Ҳўл йўл ўз ишини қилди. Тезлик режимига риоя қилинг», деб изоҳ қолдирилган. Видеода кул рангдаги «Nexia-2» юк машиналаридан бирининг остига кириб кетгани, яна бир юк машинаси эса йўл четида ағдарилиб ётгани акс этган.

Бундан аввал Қамчиқ довонида иккита ЙТҲ содир бўлгани ва ҳайдовчилар тан жароҳати олмагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Мингбулоқда 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳамда Косонсойда иккита автомобиль тўқнашиши оқибатида 18 ёшли йигит тан жароҳати олгани маълум қилинганди.

Янгиликлар