Қамчиқ довонида иккита ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар тан жароҳати олмаган (видео)
Қамчиқ довонида 5 октябрь куни бошқарувини йўқотган «Isuzu» ҳамда «Mercedes—Benz Sprinter» машиналари йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Қамчиқ довонида 5 октябрь куни соат 19:45 да «Тошкент—Ўш» халқаро автомобил йўлининг 251-километрида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Машина юкхонасига ойна ортилган «Isuzu» йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Бу ҳодиса Тошкент томон йўл олган ҳайдовчининг машина бошқарувини йўқотиши туфайли содир бўлган. 3 дақиқадан сўнг эса «Mercedes-Benz Sprinter» худди шу сабабга кўра, айнан ўша ҳақдаққа тушиб кетган.
Қисқа вақт ичида «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб келган. Махсус техника ёрдамида ҳар иккала машина хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди. Aмалий ёрдамга Ички ишлар вазирлигининг Йўл-патруль хизмати ходимлари ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Ҳар иккала ҳайдовчига ҳам йўт транспортда тан жароҳати етмаган.
Aввалроқ Пешку туманида пахта ортилган юк машинасининг тиркамаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.