Риштонда экскаватор «Сobalt» автомашинаси билан тўқнашди (фото)

Фарғона виляоти Риштон туманида 22 сентябрь куни «Cobalt» автомашинаси ва экскаватор иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 22 сентябрь куни Т.И. бошқарувидаги «HYUNDAI» экскваторида Темирйўл 2 кўчасидаги маҳаллий йўлдан чап томонга қайрилиб олиш учун ҳаракатни амалга ошираётганда ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган М.Т. бошқарувидаги «Сobalt» билан тўқнашган. Оқибатида, «Сobalt» йўловчиси Р.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқазилган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов  ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Ғиждувонда «Nexia» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилгани, Ғиждувонда «Cobalt» ҳайдовчиси маст ҳолатдаги 63 ёшли эркакни уриб юбориши оқибатида фуқаро касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар