Ғиждувонда «Nexia» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 30 август куни «Nexia» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Хабарга кора, тумандан ўтган Н37 сонли Самарқанд Бухоро Туркманбоши автомобиль йўлининг 220 километрида ҳаракатланиб бораётган «Nexia» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб ЙТҲ содир этган.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ оқибатида бир нафар йўловчи оғир тан жароҳати олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода тўйга кетаётган фуқаролар ЙТХга учраб, вафот этгани, Наманганда ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши ўзи ва яна 3 нафар йўловчининг вафотига сабаб бўлгани, Қувасойда «Tico»нинг ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани, Aндижонда машинани ўғирлаб, ариққа тушириб юборган шахс қўлга олингани ҳамда Ғиждувонда «Cobalt» ҳайдовчиси маст ҳолатдаги 63 ёшли эркакни уриб юборгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар