Aндижонда машинани ўғирлаб, ариққа тушириб юборган шахс қўлга олинди (фото)

Aндижон вилояти Бўстон туманида машинани ўғирлаб, ЙТҲ содир этган ҳолда машинани ариққа тушириб юборган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.

Фото: Тергов департаменти

Хабарга кўра, Бўстон туманида 1 сентябрь куни соат 01:00 да номаълум шахс «Гузар» МФЙ яшовчи 46 ёшли Д.Х.га тегишли бўлган ва унинг яшаш хонадони дарвозаси ёнида турган «Nexia» русумли автомашинасини олиб қочиб кетган.

Фото: Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

Қайд этилишича, шу куни соат 10:00 да олиб қочилган транспорт воситаси ЙТҲ содир қилган ҳолатда тумандаги Нурафшон кўчаси ўрамидан оқиб ўтган «Наврўз ариғи»дан топилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни 24 ёшли О.Х. содир этганлиги аниқланиб, у жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада маст ҳолатда бўлган вояга етмаган шахслар «Lacetti»ни олиб қочиб, ЙТҲга учрагани ҳамда Бешариқда «Lacetti»ни олиб қочган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар