Ўзбекистонда 2-3 баллик зилзила содир бўлди

Эпицентр Қирғизистонда жойлашган бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кучи 2-3 баллни ташкил этди

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши юз берди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Ер силкиниши 14 октябрь куни соат 13:50 да қайд этилди. Эпицентр Баткенда (Қирғизистон) жойлашган. Магнитудаси 3,4. Чуқурлиги 10 км.

Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 251 км ни ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кучи:

• Фарғона тумани: 2-3 балл, 18 км;

• Қувасой шаҳри: 2-3 балл, 20 км;

• Фарғона шаҳри: 2 балл, 25 км;

• Марғилон шаҳри: 2 балл, 34 км.

Ўзбекистон