Шавкат Мирзиёев педофиллар учун умрбод қамоқ жазоси тўғрисидаги қонунни имзолади

Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Ўзгартириш ва қўшимчалар бешта кодекс ва олтата қонунга киритилди.

Болага зулм қилган, унга жисмоний ёки руҳий азоб берган ҳар бир кимса — у хоҳ таълим муассасаси ходими бўлсин, хоҳ яқин қариндоши — жавобгарликка тортилади. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун берилган жазо асло енгиллаштирилмайди, — деди Мирзиёева.

Бундан буён 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади.

Администрация раҳбари, бундай оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддатида чеклов бўлмаслиги билдирди.

Ёш боланинг хавфсизлиги шарт-шароит ёки вазиятларга боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Болалар ҳаёти, соғлиғи, ор-номусига тажовуз қилган ҳар қандай кимса қатъий жазодан қочиб қутула олмаслигини билиши шарт, — деди Мирзиёева.

Ўзбекистон