Нарпайда «Таcuma» бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи ҳалок бўлди (фото)
Самарқанд вилояти Нарпай туманида 4 октябрь куни «Таcuma» русумли машина бетон тўсиққа урилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Хабарга кўра воқеа 4 сентябрь куни соат 20:30 да тумандаги «Оқолтин» маҳалласи ҳудидидан ўтувчи «Тошкент —Нукус» автомабиль йўлида содир бўлган. Маълум қилинишича, машина ҳайдовчиси З.Б. 42 ёшда бўлиб, Қорақалпоғистоннинг Aмударё туманида яшаши аниқланган.
Шунингдек, хабарга асосан З.Б. мазкур йўлнинг 96 километрида бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи ўртадаги бетон тўсиққа урилган. Қайд этилишича, мазкур ЙТХ оқибатида З.Б. ҳамда 26 ёшли йўловчи воқеа жойида, 37 ёшли йўловчи М.С. эса туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Шунингдек, автомашинада бўлган яна икки нафар йўловчи 41 ёшли Х.Қ. ва унинг укаси Ж.Қ. турли хилдаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Таъкидланишича, жиноят иши шу куннинг ўзида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда «Зил-1360» юк машинаси маст пиёдани босиб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Ғиждувонда «Cobalt» ҳайдовчиси маст ҳолатдаги 63 ёшли эркакни уриб юбориши оқибатида фуқаро ва Бухорода «Matiz» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этгани, Пунгон—Наманган йўлида эса «Spark» ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида йўловчилардан бири ҳалок бўлгани маълум қилинганди.