Жиззахда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир қанча машиналар қор остида қолиб кетди

Жиззах вилоятида 23 ноябрь куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир қанча транспорт воситалари қор уюми остида қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, ФВВ Жиззах вилояти бошқармаси қутқарувчилари томонидан Дўстлик, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида қорга тиқилиб қолган автомобиллар чиқариб олиниб, 14 нафардан зиёд ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

«Ноқулай об-ҳаво, қор, йўллардаги музлама ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Йўллар музлаш оқибатида сирпанчиқлар юзага келиши, туман тушиши ва кўриниш даражасининг ёмонлашуви эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан ҳайдовчи ва йўловчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Жиззахда йўлнинг музлаши оқибатида содир бўлган ЙТҲларда 2 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Самарқандда 20 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус йўллар сирпанчиқ бўлгани учун ағдарилиб кетгани хабар қилинган.