Mastercard Aloqabank билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Google Pay’ни ишга туширади
Ҳамкорлик сервисдан фойдаланиш мумкин бўлган Ўзбекистондаги Mastercard карталарининг соҳибларига Android базасидаги қурилмалар орқали хавфсиз, қулай ва контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради

Тошкент, 2026 йил 29 октябрь — Mastercard сервис талабларига мувофиқ келувчи Ўзбекистондаги Mastercard карталарининг соҳиблари энди Android базасидаги мобил қурилмалар ёрдамида хавфсиз, қулай ва контактсиз тўлов учун Google Pay’дан фойдаланишлари мумкинлигини эълон қилди.
Сервиснинг ишга туширилиши мижозлар учун тўлов усулларини танлаш имкониятини кенгайтиради, токенлаштирилган мобил тўловларни кундалик ҳаётга жорий этади ва Ўзбекистон рақамли тўлов экотизимини ривожлантиришдаги навбатдаги қадамни ифодалайди.
Сервис асосида Mastercard токенлаштириш технологияси ётади, у картанинг махфий маълумотларини ноёб рақамли идентификаторга алмаштириб, рақамли транзакциялар хавфсизлигини оширади. Бу тўлов жараёнининг қулай ва хавфсиз ўтишини ҳам таъминлайди.
Авшар Гурдал, Mastercard Шарқий Европа бўлинмаси президенти шундай қайд этди:
«Рақамли тўловлар кундалик ҳаётнинг узвий қисмига айланиб боргани сари, мижозлар транзакцияларнинг содда, хавфсиз ва қулай бўлишини кутадилар. Google билан ҳамкорликда биз тўлов қулайлигини Mastercard токенлаштириш технологияси таъминлайдиган қўшимча ҳимоя билан уйғунлаштириб, мобил тўловларни Ўзбекистондаги Mastercard карталари соҳиблари учун янада ҳаммабопроқ қиламиз. Сервиснинг ишга туширилиши рақамли тўловларни ривожлантириш ва Ўзбекистон бозорида инновацион, хавфсиз ва ишончли тўлов ечимларини жорий этишга содиқлигимизни тасдиқлайди».
Ишга тушириш Ўзбекистонда рақамли тўловлар фаол ривожланиши фонида рўй бермоқда. Янги ечимлар хавфсиз рақамли тўловлар кенг ёйилишини жадаллаштиришга қаратилган бўлиб, «Рақамли Ўзбекистон–2030» давлат стратегияси мақсадларига мувофиқ келади.
Мижозлар мобил тўлов усулларини кўпроқ танлай бошлаганлари сари, Google Wallet каби токенлаштирилган рақамли ҳамёнлар қўшимча қулайликлар ва хавфсизликни таъминлаб, тўлов инфратузилмасининг келгуси модернизациясига хизмат қилмоқда.
Эмитент-банклар учун Google Pay карталар соҳиблари билан рақамли ўзаро алоқани ривожлантиришда ва мобил тўловлардан фойдаланишни кенгайтиришда қўшимча имкониятларни очмоқда. Контактсиз тўловни қўллаб-қувватлайдиган терминаллар билан жиҳозланган савдо-сервис корхоналари учун сервис Android базасидаги қурилмалар ёрдамида тўлов қилишни афзал кўрувчи мижозларга тезроқ ва янада қулай хизмат кўрсатишни таъминлайди.
Ҳамкорлик Mastercard, эмитент-банклар ва тўлов экотизимининг бошқа қатнашчиларининг хавфсиз рақамли тўловлардан фойдаланишни кенгайтиришга ва Ўзбекистон рақамли иқтисодиётини янада риволжлантиришга содиқлигини акс эттиради.
Mastercard тўғрисида
Mastercard бутун дунё бўйлаб 200 дан зиёд мамлакатда маҳалий иқтисодиётларни ривожлантиради ва инсонларни илҳомлантиради. Биз мижозларимиз билан бирга ҳар ким гуллаб-яшнай оладиган иқтисодий муҳитни барпо этамиз. Биз рақамли тўловларни ўтказиш учун кўплаб имкониятларни яратамиз, транзакцияларни хавфсиз, содда, ақлли ва ҳамёнбоп қиламиз. Технологияларимиз ва инновацияларимиз, ҳамкорликларимиз ва алоқаларимиз инсонларга, компанияларга ва ҳукуматларга ўз салоҳиятларини максимал даражада кенг рўёбга чиқаришда ёрдам беришга хизмат қилади.
Сайт: mastercard.com





