Йил бошидан буён Тошкент автобусларида 134 мингдан ортиқ чиптасиз йўловчи аниқланди

Сўнгги ойларда пойтахтда йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан тузилаётган маъмурий баённомалар сони сезиларли даражада ошди

Тошкентда автобусларда чиптасиз юриш бўйича назорат кучайтирилди, деб хабар беради «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Мисол тариқасида уч ойлик статистика келтирилди:

• Август ойида — 10 843 та маъмурий баённома;

• Сентябр ойида — 20 286 та маъмурий баённома;

• 1–26-октабр кунлари — 21 116 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Кўрсаткич август ойига нисбатан сентябрда баённомалар сони 87,1%га ошган. Октабр ойининг дастлабки 26 кунида эса сентябрь ойидаги тўлиқ ойлик кўрсаткичдан ҳам 830 тага кўп баённома қайд этилган.

Шунингдек, кунлик ўртача кўрсаткичлар ҳам ўсиб бормоқда. Август ойида кунига ўртача 350 та, сентябрда 676 та, октабрнинг 1–26 кунларида эса 812 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Йил бошидан 26-октабрга қадар йўл ҳақини тўламаган жами 134 300 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ўзбекистон