Фарғонада йигит кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлди

Марҳум бир неча бор руҳий саломатлик марказида даволанган. Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда

Фарғонада йигит кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Millar» информацион дастурида маълум қилинди.

Ҳодиса 26 октябрь куни соат 18:30 ларда «Шакарқишлоқ» маҳалласида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 24 ёшли фуқаро ўзини пастга ташлаган.

Марҳум шизофрения касаллиги сабабли Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази филиалида бир неча бор даволанган.

Ҳозирда, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Ўзбекистон