Қўқонда хонадондан 1,5 млн сўмлик телевизорни ўғирлаб кетган шахс ушланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Ички ишлар бошқармасига 20 август куни фуқаро К.Н. мурожаат қилиб, хонадонидан 1,5 миллион сўмлик телевизори ўғирлаб кетилганини маълум қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 19 августдан 20 августга ўтар кечаси номаълум шахс фуқаро К.Н.нинг хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, айвонда бўлган нархи 1,5 миллион сўмлик «Artel» русумли телевизорни ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни В.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Aввалроқ Қўқонда автомашина салонидан 1 миллион сўмлик телефон ўғирлаган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада сумка ичидан телефон ўғирлаган шахс қўлга олингани хабар қилинган.

Янгиликлар