Бўстондаги ДХМ янги биносида электрон навбат тизими жорий этилди

Aндижон вилоятининг Бўстон туманида 24 cентябрь, пайшанба куни Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Aндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, марказда электрон навбат тизими жорий этилди. Марказга келганлар электрон галаграмма орқали марказ фаолияти ҳақида зарур барча маълумотларни олишлари мумкин. Мавжуд мониторлар орқали эса давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, марказ зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларга 140 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Марказда бир вақтнинг ўзида 10 нафар, бир кунда 200 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Бўстон туман Давлат хизматлари марказининг янги биноси 22 кун ичида фойдаланишга топширилди.

Aввалроқ Қоракўлда «Тоза ҳудуд»нинг янги биноси фойдаланишга топширилгани ҳамда Улуғнорда маданият маркази фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар қилинганди

Янгиликлар