Қонунчилик палатасида «снос» масаласи бўйича янги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш бошланди

Қонунчилик палатаси депутатлари «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади.

Маълум бўлишича, ҳужжат лойиҳаси ҳозирча 42 моддадан иборат. У жисмоний ва юридик шахсларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш тартиб-таомилларини белгилашдан иборат.

Қайд этилишича, ушбу қонун жисмоний ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг доимий фойдаланишида бўлган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилмоқда.

«Ниҳоят ‘снос’ масаласи қонуности ҳужжати эмас, қонун орқали тартибга солинадиган бўлмоқда. Бу манфаатлар тўқнашуви шароитида яхши қадам», — деб ёзган депутат.

Янгиликлар